Ссылки доступа

Тожикистонда бозорлар очилмоқда, ниқоб тақиш мажбурий бўлмоқда


Тожикистонда коронавирус тарқалишига қарши кураш Республика штаби «мамлакатда эпидемиологик вазият аста-секин барқарорлашиб бораётгани боис» 15 июндан бошлаб барча буюм бозорлари ва кийим-бош дўконлари, ресторанлар, меҳмонхоналар ва гўзаллик салонларини очиш борасида фармойиш берди.

Шу билан бирга ЖССТнинг Тожикистондаги ваколатхонасининг вакили яқинда берган интервьюсида, республикадапандемия чўққига чиқмаганини маълум қилди. Жамоатчилик ҳам COVID-19нинг иккинчи тўлқини юз беришидан хавотирга тушмоқда.

Республика штабининг баёнот беришича, «Маъмурий ҳуқуқ бузилишлар Кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, тиббий ҳимоя ниқобларини тақиш мажбурий бўлади».

Давлатга тегишли «Ховар» ахборот агентлигининг 6 июн куни маълум қилишича, бу талабга итоат қилмаганлар жаримага тортилади, аммо жарима миқдори кўрсатилмаган.

7 июнь ҳолатига кўра Тожикистонда СOVID-19 чалинганлар сони 4529 нафарни ташкил қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, бир суткада коронавируснинг янги тури 76 нафар кишида аниқланди. Мамлакатда коронавирус мавжудлиги расман эълон қилинган кундан бери 2673 киши ёки беморларнинг 59% соғайиб кетди, 48 нафарбемор вафот этди. Норасмий рўйхатда бугунги кунда COVID-19 қурбонлари сони 420 кишидан ошиб кетган. Расмийлар бу рўйхатни тан олмайди.

XS
SM
MD
LG