Ссылки доступа

Янгийўлда милоддан аввалги III асрга оид қабр ва буюмлар топилди


Янгийўл туманидаги “Маданият” маҳалласида милоддан аввалги III, милоднинг III-IV асрларига оид экани айтилаётган қабр топилди. Бу ҳақда Янгийўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Расмий маълумотда айтилишича, 3—4 июнь кунлари “Маданият” маҳалласида яшовчилардан бирининг уйида қазилган чуқурдан қадимий қабр топилган.

5 июнь куни Тошкент вилояти маданий мерос бошқармаси, Янгийўл туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ва туман ИИБ бўлими ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан бу хонадонда қазишма ишлари олиб борилган.

Мутахасислар ушбу қабр “Қовунчи” маданиятига оид бўлиб, у милоддан аввалги III, милоднинг III-IV асрларига оид эканлигини қайд этганлар. Қабрдан 1 та скелет ва 9 та сопол буюм ҳамда 1 дона аёллар мунчоғи топилган. Бу топилмалар Янгийўл шаҳар Усмон Юсупов уй-музейига топширилган.

XS
SM
MD
LG