Ссылки доступа

Бишкекда Алмазбек Атамбаевга қарши митинг бўлиб ўтмоқда


Қой Тош ҳодисалари иши бўйича навбатдаги эшитувлар бўлиб ўтиши кутилаётган Бишкекдаги Биринчи май туман суди олдида собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши митинг бўлиб ўтди.

Митинг иштирокчилари «Атамбаевни командаси билан ўтқазиш керак» деган чақириқларни илгари суришди. Уларнинг фикрича, Атамбаев ўзининг президентлиги даврида олган қарзларни тўлаши керак. Фуқороларнинг айни шу гуруҳи 1 июн кунгимитингга чиққан эди.

Суд биноси олдида Қой тош ҳодисалари иши бўйича судланаётганларнинг яқинлари ҳам бор эди. Уларнинг фикрига кўра, митинг айбланувчиларга босим кўрсатиш мақсадида махсус ташкил қилинган экан.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев мажбуран сўроққа олиб бориш учун 2019 йил8 августда ушланди. Чуй вилоятининг Аламуддин туманидаги Қой-Тош қишлоғида икки кун давомида аввалига МХДҚ, сўнг ИИВ томонидан ўтказилган махсус амалиётда бир зобит ҳалок бўлди, 200 га яқин киши жароҳат олди. Юз берган ҳодиса кейинчалик ҚР ЖКнинг “Қотиллик”, “Суъиқасд”, “Гаровга олиш”, “Оммавий тартибсизликлар”, “Безорилик”, “Хокимият вакилларига нисбатан таҳдид ёки зўравонлик” моддалари бўйича жиноий иш очилди.

Бу иш бўйича жавобгарликка тортилаётган 19 кишидан беш нафари алоҳида иш бўйича ажратиб олинди, чунки улар тергов билан ҳамкорлик қолишгарози бўлди.

XS
SM
MD
LG