Ссылки доступа

«Тожик-хитой тоғ-саноат компанияси»нинг 20дан ортиқ ишчиси COVID-19га чалинди


«Тожик-хитой тоғ-саноат компанияси»нинг 20дан ортиқ ишчиси COVID-19 коронавирусига чалинди, дея хабар беради Хитойнинг “Шарқ макони” расмий веб-сайти. Компания Хўжанддан 90 километр узоқликда жойлашган.

Сайт маълумотига кўра, COVID-19 га чалинганларнинг 17 нафари ХХР фуқороси, 6 нафари эса маҳаллий аҳоли вакилларидир.

«Тожик-хитой тоғ-саноат компанияси»нинг ходимлари коронавирусга чалингани 28 май ва 2 июн кунлари тасдиқланди. Беморлар орасида - компания бош директорининг ўринбосари ҳам бор, аммо расмийлар буни тасдиқламади ва шу билан бирга инкор ҳам қилмади, дея хабар беради «Шарқ макони». Хитойлик ишчиларнинг сўзларига қараганда, ошпазлардан бири коронавирусга чалингани боис ишчилар ошхонаси ёпилган.

Сайтнинг таъкидлашича «Тожик-хитой тоғ-саноат компанияси»нинг кўплаб ишчи ва ходимлари коронавирусгатест натижаларини кутмоқда. Компанияда 3 минг киши ишлайди, уларнинг 1100 нафари Хитойдан келган ишчи ва мутахассислардир.

24 май куни Душанбега махсус рейс билан Хитойнинг Шэньсивилоятидан бир гуруҳ вирусологлар келди. Улар «Тожик-хитой тоғ-саноат компанияси»нинг хитойлик ходимларини текширувдан ўтказдилар, уларнинг кўпчилиги айни шу вилоятдандир. ХХР фуқорларининг сўзларига кўра, улар ўзларида коронавирус аломатларини сезишган, аммо тожик шифокорлари олган анализларнинг ҳаммаси салбий натижани кўрсатган.

Бундан аввалроқ, 20 май куни ОМОН жангчилари исён кўтарган «Тожик-хитой тоғ-саноат компанияси»нинг ходимларини отишма билан бостирган эди. Хитой сайтининг хабар қилишича, 40 га яқин хитойлик ишчи жароҳат олди, улардан беш нафарининг жароҳати оғирдир. Ўшанда ишчилар маош кечиккани учун норозилик билдиргани борасида хабар тарқатилган эди.

Бироқ хитойлик ишчиларнинг норозилигига биргина маошнинг кечикиши сабаб бўлмаган эди. Аввалроқ Хитой сайтига интервью берган ишчилар 8 май куни Хэнань вилоятидан келган хамкасблардан айрилиб қолганликлариниайтишди. Ўшанда расмийлар ишчи ошқозон ичак касалликлари туфайли вафот этганини айтишди, бироқ хитойлик ишчиларнинг фикрича ҳамксблари COVID-19дан вафот этган. Улар шунингдек бир неча ҳамкасблари коронавирусга чалинганидан хавотир олмоқда, чунки улар етарлича дори-дармон билан таъминланмаган ва етарлича даволанмаяпти.

«Уларни Хитойга қайтариш ва зудлик билан шифохонага ётқизиш керак, чунки Тожикистон соғлиқни сақлаш тизими паст даражада», - дейди исёнкорлар вакили.

“Шарқ макони” сайти компания ишчиларига таянган ҳолда хабар беришича, 24 май куни эрталаб ходимлар билан Тожикистон ташқи ишлар вазирлигининг ходимлари учрашган. «Биз маошларимизнинг маълум қисмини олдик ва ватанга қайтишни кутаяпмиз», дея маълум қилди ишчилар.

XS
SM
MD
LG