Ссылки доступа

Андижонда уйи бузишилишини билганидан сўнг ўзини ўлдирмоқчи бўлган шахс 15 суткага қамалди (видео)


Андижон шаҳридаги “Саноат” МФЙда истиқомат қилувчи О.Р., уйи бузилиши ҳақидаги огоҳлантирувдан сўнг шаҳар марказидаги АмирТемур ва Бобур шохкўчаларида жойлашган чорраҳага ўрнатилган светофорнинг темир устунига чиқиб, вилоят ҳокимини чақириб беришларини талаб қилган.

Акс ҳолда у ўз жонига қасд қилишини билдирган. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар берди.

Хабарларда айтилишича, О.Р., бу ишни “6 июнь куни соат 10:00 ларда” “маст ҳолда” амалга оширган. У, шунингдек, “уятли сўзлар билан ўз жонига қасд қилишини билдириб, жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини бузган, ички ишлар органи ходимларининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаган”.

О.Р., ИИБ, Миллий гвардия ва ФВВ ходимлари ёрдами билан махсус тўрга сакраб тушган ва жиддий жароҳат олмаган.

6 июнь куни Андижон вилоят маъмурий суди О.Р., ишини кўриб чиққан ва унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблашнинг 2 баравари миқдорида (446 минг сўм) жарима жазоси, мазкур кодекснинг 183-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда 194-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблашнинг 1 баравари миқдорида (223 минг сўм) жарима жазоси тайинланган.

XS
SM
MD
LG