Ссылки доступа

Қозоғистонда COVID-19га чалинган мингдан ортиқ бемор умумий статистикага киритилмади


Қозоғистонда коронавирус анализига ижобий натижаси бўлган мингдан ортиқ киши COVID-19 касаллиги бўйича расмий статистикага киритилмади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 3 июндан инфекцияни аломатсиз ташувчилар дея номланган алоҳида ҳисоб юритмоқда, уларнинг сони, муассаса хабарига кўра, 1044га етди.

Ўтган сутка мобайнида Қозоғистонда 165 кишининг коронавирусга чалингани аниқланди, дея хабар беради расмий матбуот душанба куни. Бу рақам COVID-19 касаллигининг клиник белгиси бўлмаган беморларни акс эттирмайди.

Инфекцияни аломатсиз ташувчилар дея номланган алоҳида ҳисоб юритишга ўтиш, ўтган ҳафта Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъкидлаганидек, гўёки мамлакатдаги аниқ эпидемиологик вазиятни ўзида акс эттиради. Шу билан бирга вазирликнинг маълум қилишича, сўнги кунларда кунлик юқтиршларнинг 60 фоизидан кўпида —COVID-19 касаллигининг клиник кўриниши кузатилмаяпти.

Қозоғистон расмийлари шунингдек «коронавирус билан боғлиқ» ва «коронавирусга оид» беморларнинг ўлимини ҳам алоҳида ҳисобламоқда. Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистондакоронавирус туфайли 53 киши вафот этган, аммо COVID-19 диагнози бўйича ижобий натижа туфайли ўлганлар сони анча юқори. 4 июн куни Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановнинг айтишича, коронавирусга чалинган 37 киши «бошқа касаллик туфайли вафот этди, бу —коронавирус инфекцияси билан келадиган касалликлардир». Вазирнинг бу баёноти, Азаттиқ Қозоғистоннинг аҳолиси миллион кишидан ошган учта шаҳри — Олмаота, Нур-Султон ва Чимкентда —коронавирусдан ўлиш билан боғлиқ расмий маълумот ва COVID-19 қурбонлари учун ажратилган қабрлар ўртасида фарқ борлиги тўғрисида ёзганидан кейин айтилди.

XS
SM
MD
LG