Ссылки доступа

Бу йил Қирғизистонда олий ўқув юртларига қабул онлайн ўтказилади


Коронавирус пандемияси боис бу йил Қирғизистон олий ўқув юртларига қабул Умумреспублика тест (ОРТ) натижаларига кўра ягона тизим билан онлайн-форматда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҚР таълим ва фан вазирининг ўринбосари Нурлан Омуров маълум қилди.

«Таълим вазирлиги тизим ишлаб чиқди. Абитуриентлар авваллари олий таълим даргоҳига келарди, бу йил бу ишлар масофадан бошқарилади. Бунинг учун абитуриентлар ўз талонларини ОРТ платформаси орқали рўйхатдан ўтказишлари керак», -дейди ҚР таълим ва фан вазирининг ўринбосари.

Омуровнинг хабар беришича, ОРТ имтиҳонлари уч босқичда: 21-22-июн, 24-25-июн ва 11-12-июл кунлари ўтказилади. Бундан аввал ОРТ имтихонларини масофадан ўтказизишнинг имкони йўқлиги айтилган эди. Республика бўйича 116 та марказ тайёрланмоқда, бу ерда санитар талаблар яратилади, тиббиёт пунктлари ва тиббиёт ходимларининг навбатчилиги жорий қилинади.

Коронавирус туфайли мамлакатда фавқулотда вазият ва айрим шаҳар ва туманларда фавқулотда ҳолат режимлари жорий қилингандан сўнг Қирғизистондаги олий таълим даргоҳлари ва мактаблартаълимнинг онлайн-режимига ўтди.

XS
SM
MD
LG