Ссылки доступа

Нур-Султонда оналар вазирликда «сукут» норозилигини билдирди


8 июн куни Нур-Султонда бир неча ўнлаб оналар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги биноси олдида «сукут» норозилик акциясини ўтказди.

“Х” ҳарфи шаклдаги ҳимоя ниқобини таққан аёлларболалари учун 21 минг тенге ($50га яқин) тўлаш ва оилани турар-жой билан таъминлаш борасидаги талаблар ёзилган плакатларни кўтариб олган эди.

Тўпланган аёлларнинг қўлларида: «Ижара учун турар-жой берилсин!», «Муҳтожларнинг кредитларидан кечилсин», «Очлик эълон қиламиз!», «Биз мажбурий вакцинацияга қаршимиз!» дея ёзилган плакатлар ҳам бор эди.

Аёллар вазирлик вакиллари ўзлари билан учрашишни талаб қилдилар.

Тўпланганлар олдига чиққан Нур-Султон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Даурен Бабамуратов хокимият ҳузуридаги оилани қўллаб-қувватлаш «Жануя» марказига ўтишларини таклиф қилди. Аммо намойишчилар жойларидан силжишмади.

Азаттиқ мухбирининг хабар қилишича, аёллар вазирлик биноси олдида тунни ўтказишлари учун ўзлари билан буюмларни олишган эди. Полиция четда туриб тўпланганларни кузатиб турди.

Йил бошидан бери бир нечта шаҳарда кўп болали оналар намойиш ўтказиб, манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг аввалги шаклига қайтишга чақирдилар. Эски шаклга кўра кам таъминланган оилалар оиланинг ҳар бир аъзоси учун даромад ўртача яшаш минимумининг 70 фоизидан кам бўлса у ҳолда ҳар бир бола учун 21 минг тенгедан оларди.

XS
SM
MD
LG