Ссылки доступа

Туркманистон COVID-19 йўқлиги фонида давлат хизматчиларини оммавий тиббий кўрикдан ўтказмоқда


Туркманистон ТИВ коронавирус тарқалишидан огоҳлантириш мақсадида кўрилаётган чоралар бўйича брифинг ўтказди. Унда дипломатик миссиялар, халқаро ташкилотлар вакиллари, туркман расмийлари ва журналистлар иштирок этди.

COVID-19 ҳолати йўқлигини айтиб келаётган Туркманистон бюджет ташкилотлари ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш чораларини кучайтирмоқда.

Туркманистон мамлакат ҳудудларида касалликни юқтириш билан боғлиқ бирота ҳам ҳолат қайд қилинмаганини таъкидлаб келар экан, шу билан бирга ЖССТнинг касаллик профилактикаси бўйича тавсияларини, жумладан оммавий тадбирлар ўтказмаслик ва ниқоб тақиш борасидаги тавсиялариниинкор қилмоқда. Пандемияга қарамай Туркманистон кўплаб одамлар иштирокида турли саналарни нишонламоқда.

Бошқа томондан туркман расмийлари давлат муассасалари ходимлари орасида эҳтимолий коронавирус юқтириш ҳолатларини аниқлаш мақсадида тиббий кўрикларни ўтказмоқда.

Ашхабодаги Азатлиқ радиоси мухбирининг хабар қилишича, шу кунларда пойтахтдаги саломатлик уйларида бюджет ходимларининг тиббий кўрикдан ўтишлари учун узундан узун навбатда турганини кўриш мумкин.

«Давлат муассасалари ва корхоналарининг раҳбарлари барча ходимларни қисқа муддатларда тиббий кўрикдан ўтишга мажбур қилмоқда. Кўрикдан ўтмаганларни иш ўринларини қисқартириш баҳонасида ишдан бўшатиш хавфи пайдо бўлди», дея 8 июн куни хабар берди мухбир.

Унинг қўшимча қилишича, тиббий кўрикдан ўтиш эркаклар учун 100 манат ($28,5)га, хотин-қизлар учун эса 140 манат ($40)га тушмоқда.

«Хотин-қизлар қўшимча равишда гинеколог кўригидан ўтиши учун ҳам уларга қимматга тушмоқда», дейди мухбир.

Туркманистон COVID-19 касаллиги йўқлиги борасида ишонтиришга уринаётган бўлишига қарамай, аҳолининг саломаатлиги борасидаги статистик маълумотларни эълон қилмайди.

XS
SM
MD
LG