Ссылки доступа

Қозоғистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари чегарадаги вазиятни муҳокама қилди


ҚР ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков ва Қозоғистон ТИВ раҳбари Мухтар Тлеуберди 8 июн куни телефон орқали Қирғизистон-Қозоғистон давлат чегарасида жойлашган Назорат-ўтиш пунктлари орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар.

ҚР ТИВ ахборот Департаментининг хабар қилишича, «томонлар Қирғизистон ва Қозоғистон тадбиркорлари учун қулай шароит яратилиши муҳимлигини таъкидлашар экан, амалдаги «Ақ-Тилек» (ҚР) - «Қарасу» (ҚР) ва«Чон-Капка» (ҚР) - «Айша-Биби» (ҚР)» ўтиш пунктларидаги тўсиқларни бартараф этиш зарурлигини тушунишларини қайд қилиб ўтдилар. Шу билан бирга таъкидланишича, «қирғиз томони Қозоғистон томонига ЕОИИнинг амалдаги меъёрларга амал қилишга чақирди».

Суҳбат якунида ҳар икки республика ташқи сиёсат маҳкамасининг раҳбарлари муаммоларни икки мамлакат тегишли идоралари линияси орқали оператив тартибда хал қилишга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, 4 июн куни Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Эркин Асрандиев баёнот бериб, қирғиз-қозоқ чеграсидаги вазият давлатлар иттифоқчилиги тўғрисидаги Шартномага мос келмаслигини таъкидлаган эди. Унинг таъкидлашича, сўнги ҳафталарда вазият «янада кескинлашди». Шу кунларда Қозоғистон томонидан юк машиналарини текшириш кучайтирилгани боис чегарада оғир юк ташувчиавтомобилларнинг бир неча километрлик тирбандлиги кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG