Ссылки доступа

Қирғизистон парламент қўмитаси Қантдаги Россия ҳарбий базасининг мақоми тўғрисидаги Келишувга ўзгартиш киритди


Парламентнинг мудофаа, хавфсизлик ва халқаро масалалар қўмитаси аъзолари ҚРдаги Россия бирлашган ҳарбий базасининг бўлиш шартлари ва мақомига қўшимча киритишни ўз ичига олган Қирғизистон ва Россия ўртасидаги протоколни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқди ва маъқуллади.

Асоснома-маълумотномага биноан, 2016-2017 йилларда Россия томонидан ижарага олинган ер участкаларининг топографик суратга олишга биноан база 924,52 гектар ерни, яъни Келишувда кўрсатилганидан 58,32 гектар кўпроқ худудни эгаллаб тургани аниқланди. Шу билан бирга ижара ҳақи келишувда кўрсатилганидек $4,5 млн.дан ошмайди. Протокол кучга кирганидан сўнг ижара ҳақи $291,6 мингга оширилади. Таъкидланишича, 2012 йилдан бери тўланмай келинаётган маблағ ҳам қопланади.

“Қант” аэродромининг учиш-қўниш майдони вақтинчалик фойдаланиш учун Россия томонига 2003 йилда берилган эди, Келишувга кўра агар майдон реконструкция қилинса у ҳолда мулк ҳуқуқи Россия томонига ўтади.

«ҚР Қуролли кучлари Бош штаби Келишувнинг 6 моддаси 10 бандига ўзгартиш киритиш ишлаб чиқилди, унга кўра мазкур объектларнинг фойдаланиш муддати тугагунга қадар қирғиз томонига қайтарилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, учиш-қўниш майдонлари объектларидан биргаликда фойдланиш ҳам назарда тутилмоқда», - дейилади ҳужжатда.

Бундан аввалроқ ижтимоий тармоқларда айрим фойдарланувчилар мазкур протоколга биноан Қирғизистон Россия томонига база ҳудудини бериши борасида ёзган эди. Депутатлар бу ерда тушунмовчилик юзага келганини таъкидлашди.

Депутат Қанибек Иманалиев ҳукуматга мурожаат қилиб базага пресс-тур уюштиришни ва Келишув шартларини ойдинлаштиришни таклиф қилди.

XS
SM
MD
LG