Ссылки доступа

Туркманистон президенти бюджет ходимлари маош олмаётганини тан олди


Туркманистонда бюджет идораларининг ходимлари бир неча ойдан бери маош олмаяпти. Мавжуд муаммони Туркманистон президенти тан олишга мажбур бўлди.

"Лебапдаги цемент заводи ходимларига март ойи учун маош тўланмади, Сейди Нефтни қайта ишловчи заводи апрел ойидан бери, мактаб, шифохоналар ва маданият уйлари май ойи учун маош бермади", - дея хабар беради Азатлиқнинг Лебапдаги мухбири. Унинг айтишича, қишлоқ хўжалик соҳасидаги муассасаларнинг ходимлари оғир аҳволга тушиб қолди. Уларга январ ойидан бери маош тўланмаяпти.

Май ойи учун пойтахтдаги айрим давлат корхоналари ва муассасалари ҳам ўз ходимларига маош бермади. Азатлиқ мухбирларидан бирининг сўзларига қараганда, маошлар ҳамон йўқ, аммобанк карточкаларига пенсия ва нафақалар ўтказилди. Шу сабабли ярим бўш банкоматлар олдида навбатлар пайдо бўлди.

8 июн душанба куни, банкоматлар олдида вазият кескинлашди. "Банкоматлар атрофи даҳшатли тус олди, Улгуржи, Берқарар атрофидаги банкларда узундан узун навбатларни кўриш мумкин. 5 июнда маошлар ўтказилди, пуллар ҳисобларга 6 июндан туша бошлади, дам олиш кунлари банклар ишламади", - дея хабар беради Азатлиқ мухбири.

5 июн куни президент Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукумат мажлисида давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва ойлик маошларни тўлаш масаласини кўтарди.

Президент ойлик маошлар билан боғлиқ масалани доимий эътиборга олиш лозимлигини талаб қилди. Давлатга тегишли ТДХ ахборот агентлигининг хабар қилишича, давлат раҳбари бош вазир ўринбосарига бу каби вазиятларнинг юзага келиш сабабларини таҳлил қилишни ва бу каби вазифаларни оператив ҳал қилиш борасида чора тадбирларни кўришни топширди.

Мамлакат расмийлари иқтисодий, жумладан банк соҳасидаг иинқироз мавжудлигини тан олмайди. Мамлакат раҳбарияти вақти-вақти билан долзарб муаммоларни эслатиб туради, кўп ҳолларда қуйи бўғиндаги маҳаллий амалдорларнинг совуққонлигини айблаш билан чекланади.

XS
SM
MD
LG