Ссылки доступа

Суд Қирғизистон собиқ бош вазири Сапар Исаковни 18 йил озодликдан маҳрум қилди


Биринчи май туман суди Бишкекдаги Тарих музейи реконструкцияси ва Чолпон Отадаги ипподром қурилишида молиявий қонун бузилишлари ишини кўриб чиқишни якунлади.

9 июн кунги жараёнда суд собиқ бош вазир Сапар Исаковни жиноят содир этишда айбдор деб топди ва ҳар бир жиноят учун 12,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.

«Белгиланган жазоларнинг қисман қўшилиши эътиборга олиниб 16 йил озодликдан маҳрум қилиш белгиланди. Белгиланган жазоларнинг қисман қўшилиши йўли билан аввалги ҳукм қўшиб ҳисобланганда якуний тарзда 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш борасида ҳукм чиқарилди. Жазони ўташ санаси 2018 йилнинг 5 июнидан бошланади», - дея ўз қарорини ўқиб эшиттирди судья Марат Сидиков.

Судья шунингдек, Сапар Исаковга 247 млн сом ($3,3 млндан ортиқроқ) миқдорида жарима белгилади.

Сапар Исаковнинг ҳимояси баёнот бериб суд қарорига рози эмаслигини ва ҳукм устидан шикоят аризаси беришларини айтишди.

4 июн кунги суд мажлисида прокуратура ИЭМ реконструкцияси чоғида коррупция иши доирасида собиқ бош вазир учун 20 йил қамоқ жазоси берилишини сўраган, бу иш бўйича Исаков 15 йил муддатга ҳукм қилинган эди. Давлат айбловчиси шунингдек, унга 247 миллион сом жарима белгиланишини ҳам сўраган эди.

Миллий Тарих музейи реконструкцияси ва Чолпон ота ипподроми қурилишида коррупция иши доирасида олти нафар амалдорга айблов қўйилди. Уларга нисбатан ҳозирча суд жараёни бошланмади.

XS
SM
MD
LG