Ссылки доступа

Олмаотада кўп болали оналар хукуматга талаблар қўйди


Кўпболали ўнлаб оналар турар-жой, болалар боғчаси ва иш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилинишини сўраб 9 июн куни Олмаота ҳокимияти биноси олдига келишди. Шаҳар раҳбарияти билан учрашувни талаб қилган Медеу туманида яшовчи аёлларни ҳокимият биносига киритишмади.

Ўн нафар боланинг онаси эканлигини айтган Гулмира Алижанованинг сўзларига кўра, ижтимоий турар-жой учун навбатлар тезроқ келиши керак, кўп болали оила фарзандларини навбатсиз болалар боғчасига қабул қилиш лозим, кўп болали оналарга эса ўз ишини очишлари учун беғараз кўмак кўрсатилиши керак.

Ҳодиса жойига етиб келган Медеу туман ҳокими Султанбек Макежанов аёлларга мурожаат қилиб биргаликда Медеу туман хокимияти биносига боришларни сўради. Аёллар бу таклифга рози бўлди ва амалдорга эргашдилар. Орадан кўп ўтмай аёллар Азаттиқ мухбирига, учрашув якунлангани, «ҳоким ҳеч нарсани ҳал қилмаганини» айтишди.

Бу вақтда бир гуруҳ аёллар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги биносида турар-жой дастурига ўз норозиликларини билдирдилар. Улар вазирлик биносига 8 июн куни келишди ва тунни ҳукумат биноси олдида ўтказдилар.

Ўтган йилнинг март ойида мамлакат бўйлаб кўп болали оналарнинг чиқишлари бўлиб ўтди. Кўп болали оналарнинг норозиликларига пойтахтдаги бошпанада юз берган ёнғин ва бунинг оқибатида бир оиланинг беш нафар ёш қизи(бу вақтда уларнинг ота-онаси тунги сменада ишлаётган эди)вафот этгани сабаб бўлди.Норозилик намойишлари вақтида аёллар нафақалар оширилиши, турар-жой муаммоси бартараф этилиши, имтиёзлар берилишини талаб қилдилар. Расмийлар айрим ён беришларга мажбур бўлди, жумладан янги турар-жой дастури ишга туширилди.

Мазкур дастур талабларига кўра, 18 йил муддатга мўлжалланган ипотека кредити турар-жой нархининг 10 фоизи миқдорида бошланғич бадал тўлаш орқали ва йиллик 2 фоизлик тўловлар билан берилади. Дастурни танқид қилувчиларнинг айтишларича, аҳолининг заиф қатламларига бундай кредитга хизмат кўрсатиш қийин бўлади.

XS
SM
MD
LG