Ссылки доступа

Эронда Сулаймонийни ўлдиришда айбланаётганлар ўлим жазосига ҳукм қилинди


Эрон расмийлари генерал Қосим Сулаймонийни 2020 йил бошларида ўлдирганликда алоқадорликда айбланаётганларни ўлим жазосига ҳукм қилди. Тергов версиясига кўра, ҳукм қилинганлар Америка ва Исроил разведкаси билан ҳамкорлик қилган ва уларга ҳарбий хизматчининг қаердалиги борасида маълумот бериб турган.

Ислом инқилоби қўриқчилар Корпусининг "Аль-Қудс" махсус бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний 3 январ куни Боғдодда АҚШ авиазарбаси оқибатида ўлдирилган эди. Теҳрон бунга жавобан Америка ҳарбийлари бўлган Ироқдаги иккита ҳарбий базага ракета зарбасини берди. Ўнлаб АҚШ ҳарбийлари жароҳат олди.

Можаро кескинлашиши фонида 8 январ куни Эрон Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими янглишиб Украина Халқаро авиалиниясига тегишли "Боинг-737" йўловчи самолётини уриб туширди. Авиаҳалокат қурбонлари сони 176 кишини ташкил қилди. Теҳрон баёнот бериб, Украина самолётини уриб тушириш иши бўйича олти киши ушланганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG