Айни пайтда¸ 9 июнь куни эълон қилинган янги ҳисоботда Ўзбекистон пойтахти дунëнинг хорижликлар учун яшаш энг арзон деб топилган бешлигига кирди.
Ашхобод¸ ҳатто хорижликлар учун Токио¸ Цюрих¸ Сингапур ва Нью Йоркдан ҳам қиммат деб топилган бўлса¸ Тошкент 209 та шаҳар киритилган рўйхатда Карачи¸ Бишкек¸ Виндҳук (Намибия) ва Тунис билан бирга энг сўнгги бешликка киритилди.
Дунëнинг йирик шаҳарларида ишловчи хорижийлар орасида ўтказиладиган бу сўровда хориж валютаси курси¸ асосий истеъмол товарлари ва хизматлар нархи¸ инфляция даражаси ва ижара нархи каби омиллар инобатга олинади.
Бу сўров хулосаларидан давлат ва хусусий ташкилотлар ўз хизматчиларини чет элга ишга юборишда уларга тўланадиган ойлик ва имтиëзларни белгилаш учун фойдаланилади.