Ссылки доступа

Жээнбеков фожиали июнь воқеларининг 10 йиллиги муносабати билан қирғизистонликларга мурожаат қилди


Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 2010 йил июнида юз берган фожиали ҳодисаларнинг 10 йиллиги муносабати билан мурожаат қилди.

Давлат раҳбари ўз мурожаатида, 2010 йилнинг июнь ҳодисалари мамлакат учун энг оғир синов бўлганлигини таъкидлади.

«Ўша кунлари кўплаб ватандошларимизни йўқотиш азобини бошдан кечирдик, қайғу ва дард қалбларимизни эзди. Бугун биз –фожиа ҳаётдан олиб кетган инсонларни ёдга оладиган кун. Марҳумларнинг ота-оналари, фарзандлари ва қариндошларининг қайғусига шерикмиз ва чуқур таъзия изҳор қиламиз. Биз ўтмишдан сабоқ чиқарамиз, халқларимиз якдиллигини мустаҳкамлаймиз ва биргаликда мамлакатимизни ривожлантирамиз», -деди Жээнбеков.

Давлат раҳбари Ўшдаги “Оналар кўз ёши” хотира мажмуасига гулчамбар қўйди. Қуръон ўқилди ва дуо қилинди. Президент ҳодиса қурбонларининг қариндошлари ва иштирокчилари билан суҳбатлашди ва уларга таъзия билдирди.

2010 йил 10 июн куни Қирғизистон жанубида қирғиз ва ўзбеклар ўртасида этник можаро бошланди. Низо оқибатида 470 киши ҳалок бўлди, 2 мингдан ортиқ киши жароҳат олди, талатўплар боис юз минглаб кишилар қўшни Ўзбекистонга қочиб ўтди. Катталиги жиҳатдан Қирғизистонда иккинчи ўринда турувчи шаҳарнинг бутунбошли мавзелари вайрон бўлди.

XS
SM
MD
LG