Ссылки доступа

Туркманистон COVID-19 бўйича Марказий Осиёдаги энг хавфли мамлакат дея тан олинди


COVID-19 йўқлигини айтаётган Туркманистон Deep knowledge group рейтинги бўйича эпидемиологик вазият борасида Марказий Осиёдаги энг хавфли мамлакат дея тан олинди.

Марказий Осиё мамлакатларидан 71- ўринни Қозоғистон эгаллади, Қирғизистон — 108, Ўзбекистон — 121, Тожикистон 124- ўринда турган бўлса, энг қуйи — 131 ўрин гўёки коронавирусга чалиниш ҳолатлари йўқ дея айтиладиган Туркманистонга насиб қилди.

Коронавирус пандемияси фонида энг яхши эпидемиологик вазият рейтингида Швейцария, Германия, Исроил, Сингапур ва Япония олдинги ўринда турибди. 200 та мамлакат ўртасидаги рейтингнинг энг сўнги ўринлари Либерия, Афғонистон, Чад, Мали, Руанда ва Жанубий Суданга насиб қилди.

Deep knowledge group рейтинги 130 параметрларга асосланиб тузилган бўлиб унда, карантин чораларининг самарадорлиги, мониторинг, диагностика ва соғлиқни сақлаш тизимининг тайёргарлик факторлари эътиборга олинган.

Туркманистон раҳбарияти мамлакатда COVID-19 йўқлигини айтиб келишда давом этмоқда. Шу билан бирга ЖССТнинг касаллик профилактикаси бўйича тавсияларини, жумладан оммавий тадбирлар ўтказмаслик ва ниқоб тақиш борасидаги тавсияларини инкор қилмоқда.

Шунга қарамай АҚШCOVID-19га қарши профилактикасини қўллаб-қувватлаш учун Туркманистонга 1,42 миллион доллар ажратди.

Мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ вазиятни ўрганиш учун ЖССТ экспертлар миссияси Туркманистнга келишни режалаштирмоқда. Апрел ойи сўнгига белгиланган халқаро экспертларнинг Туркманистонга ташрифи ҳозирча амалга ошмади.

XS
SM
MD
LG