Ссылки доступа

Ўш: Кеча ва бугун (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Ўш воқеаларини гувоҳлар қандай эслайдилар? Қирғизистон жанубида 2010 йил июнь ойида содир бўлган миллатлараро низони хотирлаганлар ўшлик гувоҳлар “ўшандаги мудҳиш воқеалар бундан буён бу диёрларда ҳеч қачон такрорланмасин”, дея тилак билдиришди. (видео)

- Ўш манзаралари: Олийгоҳга осилган Мирзиёев сурати, Ортиқхўжаевнинг қанд дўкони, Ўзбекистон қурган гимназия. (фотогалерея)

- Ўш: Кеча ва бугун. Ўшда ўн йил аввалги низолар пайти ўт қўйилган ўнлаб уйлар, дўконлар кулга айланганди. Уларнинг деярли барчаси бугунги кунда қайта қад ростлаган. Озодлик 2010 йил июнида вайрон қилинган айрим биноларнинг ҳозирги аҳволини ўрганди. (видео)

- Қондош биродарлар душманга айланди: Ўшдаги низодан 10 йил ўтиб. 2010 йилнинг июнида Ўшда юзага чиққан низо кутилмаган ва шавқатсиз бўлди. Юзлаб одам нобуд бўлди. Айтилишича¸ зўравонлик Қирғизистоннинг иккинчи йирик шаҳри бўлмиш Ўшдаги казиноларнинг бирида жанжал чиқиши ортидан бошланиб кетган. (видео)

- Белорусияликларнинг Лукашенконинг Андижондаги воқеалар ҳақидаги сўзларига муносабати. Минск кўчаларида учраган одамлар Лукашенконинг сўзларига муносабат билдирмоқда. Белоруссия президенти сайлов арафасида Андижонда намойишчиларни ўлдирилганини эслатди. (видео)

- 10 йилдан бери қамоқда ўтирган эрини кутаëтган Хадича Асқарова. Азимжон Асқаровнинг қирғиз хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олиниб қамоққа ташланганига 10 йил бўлди. Зўравонлик ортидан юзлаб одамлар ўлди ва минглаб одамлар кўчирилди. Асқаровнинг турмуш ўртоғи Хадича Асқарованинг айтишича¸ 10 йил ичида неваралар туғилган¸ баъзи неваралар вафот этган. (видео)

- Таътилга чиқишни режалаштиряпсизми? Коронавирусга тест топширинг. Коронавирус пандемиясидан энг кўп зарар кўрган соҳадардан бири — бу туризмдир. Қозоғистон сайёҳлик агентликлари раҳбарлари бизнес "музлаб қолди" деб шикоят қилмоқда. Ташқи туризм йуў, ички туризмнинг истиқболлари унчалик катта эмас. (ҚРдан видео)

- АҚШдаги намойишлар нафақат зўравонлик ва талон-торож, балки бирдамлик ва тинчлик чақириқлари фонида ўтмоқда. Айрим давлатларда ОАВ асосан АҚШ бўйлаб содир бўлаётган зўравонлик ва тартибсизликларни ёритмоқда. Аксар ҳолатларда тўқнашувлар давомида ҳар икки тараф бир-бирини қўллаб, меҳр-мурувват кўрсатган ҳолатлар ҳам кузатилаётгани эса эътибордан четда қолмоқда. (видео)

- Нима учун коронавирусга қарши курашнинг «швед модели» муваффақиятсиз тугади. Швеция ҳукумати коронавирусга қарши курашнинг модели самарасизлигини тан олди. (видео Настоящее время)

- Ўзбек муҳожирлари: Фарзандларимиз тил ва маданиятимизни сақлаб қолиши керак! Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нишонланаётганига бу йил 70 тўлди. Бу кунда Россияда меҳнат қилаётган миллионлаб ўзбек муҳожирлари ҳам ўз фарзандларини муҳожиратда тарбия қилишмоқда. Жажжи мигрантлар ота-ва оналари билан бирга 1 июн байрамини изоляция ва карантин ҳолатида кутиб олишмоқда. (видео)

- Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев нега Сўхда тошбўрон қилинди? Фарғона вилояти ҳокимининг Сўх чегарасини ёпиш, тумандаги "жанжалчи қишлоқларни харитадан ўчириш"ини айтиб, таҳдид қилгани иддао қилинмоқда. (видео)

- Москвада “ўзини яккалаш” ҳолатида қолаётган ўзбекистонликлар маҳаллий полиция ходимлари ҳужумига учраганини иддао қилди. Ўзини Бахтиёр деб таништирган самарқандлик 25 ёшли меҳнат муҳожири уч нафар полициячи Москванинг Ясенево туманида ижарада яшаётган ўзбекистонлик аёллар квартирасига 30 апрель куни бостириб кирганини сўзлаб берди. (видео)

- Қирғизистонлик жарроҳ Гиннесснинг Рекорклар китобига кирди. Tиббиёт фанлари доктори, жарроҳ Мамбет Мамакеев 67 йиллик фаолиятида энг кўп операцияларни бажарган шифокор сифатида Гиннеснинг Рекордлар китобига киртилди. (видео)

- Тошкентдан келган муҳожир АҚШда қамоқдан кейин рассомчилик билан шуғулланмоқда. Ўзбекистонлик эмигрант Анатолий Фатахов АҚШга эркинлик излаб кетган. У радионуклид диагностикаси бўйича диплом соҳиби бўлди, лекин 60 ёшга кирганида касбдошининг фирибгарлиги туфайли қамоққа тушди. Фатахов онасини ва карьерасини йўқотди, аммо тўсатдан ўзида рассомлик истеъдодини кашф этди. (видео)

- Ўзбекистонда масофадан бошқариладиган артиллерия қуроли синовдан ўтказилмоқда. (фотогалерея)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG