Ссылки доступа

Нур-Султонда ЕИ биносига чиққан фаолларни полициянинг махсус бўлими ходимлари ушлади


10 июн куни Нур-Султон шаҳрида ўнлаб фуқоролар Европа Иттифоқи ваколатхонасига чиқди ва шанба кунги митинглар арафасида ҳибсга олинган уч нафар фаолнинг озод қилинишига чақирдилар.

Тўпланганлар ўтган ҳафта гўёки 6 июн куни норозилик акциясига даъват қилгани учун 10 кундан 15 кунга қамалган Руслан Нурканов, Айбек Сабитов ва Дархан Умирбаевларнинг суратлари акс этган плакатларни кўтариб олишган эди.

ЕИ биноси олдида тўпланганлар Қозоғистонда инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги бузилаётганини танқид қилдилар ва Европа мамлакатлари ўзларининг бу сўзларини тинглашига умид билдирдилар. Уларнинг қўлларида «Евроиттифоқ, Қозоғистон халқи билан бирга бўл!!!»плакати ва#BlackLivesMatter #Kazakhstan хештеги битилган плакат, шунингдек BlackLivesMatter шиори остида ирқчиликка қарши акцияга даъват қилинган плакатлар бор эди.

Бошқа бир плакатда ҳайвоннинг, таҳминан эшакнинг боши акс этган бўлиб, унга Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сурати бириктириб қўйилган эди.

Акция иштирокчилари яқинда хукумат томонидан қабул қилинган тинч йиғилишлар тўғрисидаги янги қонунни танқид қилдилар. Янги қонунга кўра, расмийларнинг рухсатисиз ўтказилган акцияларни уюштирганларга ва иштирок этганларга нисбатан жазо кескинлаштирилади, шунингдек хукуматга акцияларга рухсат бермаслик имконияти яратилган.

Полициянинг маҳсус бўлинмасининг ўнлаб ходимлари акция иштирокчиларини ушлади ва уларни махсус автомобилларга ўтқаздилар.

Ушланганларни қаерга олиб кетишгани ва уларга нисбатан қандай чора кўрилиши борасида ходиса жойида бўлган полиция ходимлари маълумот бермади.

Расмийларнинг баёнотига кўра, 6 июн куни полицияга 53 киши олиб келинди, улардан етти нафари жаримага тортилди, бир нафари огоҳлантирилди, қолганлари “суҳбатдан” сўнг қўйиб юборилди. Полициянинг маълум қилишича ушланган икки кишига нисбатан хукумат вакилларига нисбатан “ҳақорат қилиш” ва “зўравонлик қилиш” айблови бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Хуқуқ ҳимоячилари ва кузатувчиларнинг маълумотларига кўра, 6 июн куни норозиликка чиққанларни таъқиб қилиш билан боғлиқ 300 дан ортиқ ҳолат қайд қилинган, жумладан 14та шаҳар ва аҳоли пунктида 270 дан ортиқ киши ушланган.

XS
SM
MD
LG