Ссылки доступа

Туркманистонда ўткир зотилжам қайд қилинди, маҳаллий шифокорлар бу COVID-19 демоқда


Туркманистонда аҳоли ўртасида ўткир зотилжам кузатилмоқда. 10 июн куни Ашхабоддаги Азатлиқ радиоси мухбирларининг хабар қилишича, жумладан пойтахтдаги юқимли касалликлар шифохонаси ўткир зотилжамга чалинган беморлар билан тўлиб кетган. Расмийлар Туркманистонда коронавирус йўқлигини айтади.

Юқумли касалликлар профилактикаси ва даволаш маркази ҳодимларининг айтишларича, айрим беморлар оғир аҳволда олиб келинмоқда, ўлим ҳолатлари ҳам бор.

"Касалхона шифокорининг айтишича, кеча Ахал вилояти Бахарден туманидаги Нохур овулидан кекса бир эркакни олиб келишди. Унинг нафас олиши қийинлашгани боис флюорография қилишга қарор қилдик. Аммо бемор оғир аҳволда бўлгани боис рентген аппарати столида вафот этди. Айни дамда у кимлар билан контактда бўлгани ўрганилмоқда", - дея хабар беради Азатлиқ мухбири.

"Шифокорларнинг фикрича, бу коронавирус эканига шубҳа йўқ. Аммо тест ўтказишга рухсат йўқ ва умуман коронавирус ҳақида гапирилмайди. Шифокорлар кекса кишиларни эҳтиёт қилишга чақирмоқда, кексаларнинг ҳеч қаерга чиқмаслиги борасида маслаҳат берилмоқда", - дея хабар беради Азатлиқ мухбири.

Азатлиқнинг Лебапдаги тиббиёт муассасидаги манбаларининг айтишича, кўптармоқли шифохонанинг анестезиолог ҳамшираси коронавирусга чалинди. У ва оиласининг барча аъзолари, бемор билан контактда бўлган ходимлар, шунингдек айрим қўшнилари карантинга жойлаштирилди.

Туркманистон расмийлари мамлакатда коронавирус ҳолати мавжудлигини инкор қилади. Бундан ташқари шифокорларга кексаларни диагностика қилиш тақиқланган, аҳолига эса коронавирус ҳақида гапиришлари маън қилинган.

Туркманистон раҳбариятининг COVID-19 йўқлиги борасидаги баёноти фонида, халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатларнинг хукуматлари коронавирус борасидаги вазият юзасидан тўғри маълумот бериш борасида маъсулиятни кучайтиришга чақирмоқда.

XS
SM
MD
LG