Ссылки доступа

Жарима ва қамоқ: Тожикистонда эпидемиологик қоидаларни бузганлар жазоланади


Тожикистон парламентининг депутатлари 10 июн чоршанба куни атроф-муҳитга ҳавф туғдирадиган касаллик тарқатгани учун 2 йилдан 5 йилгача қамоқ жазоси берилишини кўзда тутувчи қонун лойҳасини қабул қилди, ҳодиса такрорланса 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

Тожикистон маъмурий хуқуқ бузилишлари Кодексига ўзгартишлар киритиш лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан илгари сурилди. Мамлакат Адлия вазири Музаффар Ашуриён парламентда сўзлаган нутқида санитария-эпидемиологик қоидаларни бузувчиларга нисбатан ҳам жазо қўлланилади, деди. Парламент мажлисида кўчага ҳимоя ниқобисиз чиққанларга нисбатан жаримани кўзда тутувчи ўзгаришлар ҳам маъқулланди ва қабул қилинди – унга кўра айбдорлар ҳисоб кўрсаткичининг 2 баробаридан 5 баробаригача (116 сомонидан 290 сомонигача, яъни $11 дан 28$гача) жаримага тортилади. Бир ҳисоб кўрсаткичи 58 сомони ($5,6)ни ташкил қилади.

Бундан буён била туриб ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёлғон маълумот тарқатиш учун ҳам маъсулият кучайтирилди: жисмоний шахслар учун ҳисоб кўрсаткичининг10 баробаридан 20 баробаригача, юридик шахслар учун –150 баробаридан 200 баробаригача жарима кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнги маълумотларга кўра Тожикистонда 4763 нафар кишида коронавирус аниқланди, 48 киши вафот этди.

XS
SM
MD
LG