Ссылки доступа

Қирғизистонда собиқ депутат Аскарбек Шадиевни суд сиртдан қамоққа ҳукм қилди


Бишкекдаги Биринчи май туман суди Жоғорку Кенешнинг собиқ депутати Аскарбек Шадиевни ноқонуний бойишда айбдор деб топди. Бу ҳақда судда маълум қилинди. Депутат ўшанда Чингиз Айтматов мукофоти учун ажратилган 30 минг долларни ўғирлашда айбланган эди.

Таъкидланишича, Шадиев сиртдан беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди ҳамда икки йил давоат мансабларини эгалламайди ва 60 минг сом ($800 дан кўпроқ) миқдорида жаримага тортилди. Жазолар қўшилган ҳолда Шадиев жиноятлари учун 13 йил озодликдан маҳрум қилинди ва мол мулки мусодора қилинган ҳолда умумий режим колониясида жазони ўтайди.

Бир неча чақириқдаги Жоғорку Кенеш депутати, бош вазирнинг собиқ ўринбосари Аскарбек Шадиев2018 йилда Қирғизистондан қочиб кетди ва шундан сўнг унга нисбатан қидирув эълон қилинди. Ўшанда Бош прокуратура унга нисбатан ҚР Жиноят Кодексининг “Хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғади. Жиноий иш очилишига МДҲ Парламент Ассамблеяси томонидан Чингиз Айтматов мукофоти учун ажратилган 30 минг доллар маблағнинг ўғирланиш факти сабаб бўлди. Кейинчалик маълум бўлишича, бундан бир кун аввал у ноқонуний равишда чегарадан ўтган ва Нью-Йорк (АҚШ)га учиб кетган. Ўшанда«Чегарадан ноқонуний ўтиш» бўйича иккинчи жиноий иш очилган эди. 25 июнда маълум бўлишича, қочоққа нисбатан яна битта - «Жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш (ювиш)»моддаси бўйича жиноий иш очилган.

2018 йил 25 декабрда Бишкекдаги Биринчи май туман суди Аскарбек Шадиевни юқорида қайд қилинган иккита модда бўйича айбдор деб топганва сиртдан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилганди.

Хорижда бўлган даврида қирғизистонлик сиёсатчи атиги бир марта мурожаат билан чиқди ва ўзига қўйилган айбловларга рози бўлмаслигини айтди.

XS
SM
MD
LG