Ссылки доступа

Хўжаободда 80 ёшли қарияга биринчи марта туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилди


Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида яшовчи 80 ёшли Обиджон Абдунабиев умрида биринчи марта туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ва паспорт олди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Обиджон Абдунабиев 1940 йилда Хўжаобод туманида туғилган. Бироқ шу кунгача унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган. Ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли кўп йиллик меҳнати ҳисобга олинмай, ўз вақтида пенсияга чиқолмаган.

Обиджон Абдунабиевнинг айтишича, 65 йил аввал унинг паспорти бўлган, аммо уни йўқотиб қўйган. У бир неча йил давомида ҳужжатини тиклаш учун ҳаракат қилган бўлса-да, натижа бўлмаган.

“Текширувлар давомида отахон ўз вақтида уйида туғилганлиги, отаси 1942 йилда урушга кетиб, 1943 йилда жанг майдонида ҳалок бўлганлиги ва бошқа сабаблар туфайли унга туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома олинмаганлиги аниқланган”, дейилади хабарда

XS
SM
MD
LG