Ссылки доступа

АҚШ Германияни ҳарбийлар олиб чиқиб кетилиши тўғрисида расман огоҳлантирди


Германия ҳукумати 10 июнь куни Вашингтон Берлинни мамлакатдан АҚШ ҳарбийларининг бир қисмини олиб чиқиб кетиши тўғрисида огоҳлантиргани ҳақида хабар берди.

Германия ҳукумати АҚШ ҳарбийларининг олиб чиқилиши Европага Россия таҳдидини кучайтириши мумкинлигидан ва НАТОни заифлаштиришидан ташвиш билдирган.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари президент Дональд Трамп Германиядаги 34 минг АҚШ аскаридан15 минггини олиб чиқиб кетишга буйруқ бергани ҳақида ёзган эди.

Трамп бунгача Германия НАТОни ривожлантириш ва ҳарбий қудратни оширишга ўз ялпи ички маҳсулотининг 2 фоизи даражасида маблағ ажратиш тўғрисидаги ваъдасини бажармаётганини танқид қилган.

Reuters агентлиги исми ошкор қилинмаган АҚШ расмийларига таянган ҳолда Америка қўшинларининг айримлари Польша каби давлатларга юборилишини, қолгани ватанига қайтарилишини хабар қилди.

XS
SM
MD
LG