Ссылки доступа

Қирғизистонда Бишкек-Ўш автомобил йўлининг бош директори ва иккита тоннел пости бошлиғи ушланди


Қирғзистон иқтисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хизмати (финпол) Бишкек-Ўш автомобил йўли Давлат дирекцияси бош директори Дж. Б., шунингдек икита тоннел постлари «Сосновка» - Ж. К. ва «Кара-Куль» - К. С бошлиқларини қўлга олди.

Муассаса матбуот хизматининг хабар беришича, «Бишкек-Ўш автомобил йўли Давлат дирекцияси бўлинмаларида кенг қамровли коррупция схемаси» аниқланди.

«Бугунги кунда мазкур иш бўйича Транспорт ва йўллар вазирлигининг тегишли бўлинмалар маъсул ходимларидан 12 нафари коррупция гумони билан ушланди. Дастлабки зарар миқдори 20 миллион сомдан ($2 минг атрофида) кўпроқ», -дея хабар беради финполиция.

Таъкидланишича, тергов доирасида Транспорт ва йўллар вазирлигининг ғамда бошқа муассасаларнинг юқори лавозимли амалдорларининг коррупция схемасига алоқадорлиги ўрганилмоқда

XS
SM
MD
LG