Ссылки доступа

Қозоғистонда бир суткада 632 кишида коронавирус аниқланди


10 июн куни коронавирусга ижобий таҳлили бўлганлар, аммо COVID-19 касаллиги расмий статистикасига киритилмаганлар сони 393 нафарга ошди ва ҳозир 2 529 кишини ташкил қилади. 3 июндан бошлаб расмийлар касаллика чалинганларни «симптом» ва «симптомсиз»ларга бўлиб алоҳида ҳисоб юритмоқда.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, сўнгги суткада мамлакатда 632 кишининг COVID-19 чалингани қайд қилинди, шундан 393 нафари симптомларсиз ташувчилар рўйхатига, қолган 239 нафар бемор эса ташқи аломатли касал дея қайд қилинди.

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати 10 июн куни кечқурун олтита ўлим ҳолати ҳақида маълум қилди.

«Симптомларсиз ташувчи»лар қайд қилингани боис мамлакатда касаллар сони 16 мингдан сал ошди.

Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда 13 558 касал қайд қилинган, аммо статистикага ташқи аломати бўлмагани боис 3 июндан бошлаб рўйхатга олинган беморлар киритилмаган. Расмий маълумотларга кўра, соғайиб кетган беморлар сони саккиз минг кишидан ошиб кетди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 67 та ўлим ҳолати қайд қилинди.

XS
SM
MD
LG