Ссылки доступа

ЕИ мамлакатлари 1 июлдан чегараларни очади, аммо бу туристларна тааллуқли эмас


Еврокомиссия Шенген зонасига кирувчи ЕИ мамлакатларига коронавирус инфекцияси туфайли март ойи ўрталарида беркитилган ички чегараларни 1 июлдан босқичма босқич очишни тавсия қилди.

Комиссиянинг фикрича, бу вақтга бориб Шенген зонаси мамлакатлари ўртасида ҳаракатлардаги чекловлар бекор бўлади.

30 июнга қадар ЕИ чегаралари учинчи мамлакат фуқоролари учун — яшаш имкониятини берувчи ҳужжатга эга ва зарур вазиятлар туфайли ташқарига чиқмоқчи бўлган фуқоролардан ташқари — ёпиқлигича қолади. Еврокомиссия 1 июлдан бошлаб айрим категорияли хорижликлар учун — жумладан талабалар ва юқори малакали ходимлар учун, аммо туристлар учун эмас, чегаралар очилишини тавсия қилмоқда.

Шу билан бирга ЕИга кирмаган Болқон мамлакатларининг фуқоролари учун ҳам чегаралар 1 июлдан очилиши тавсия қилинди.

Тавсияда таъкидланишича, кейинги босқичларда чегараларнинг очилиши мувоффиқлаштирилган ва айрим критерийлар эътиборга олинган ҳолда амалга оширилиши лозим. Шулардан энг асосийси — мамлакатлардаги эпидемиологик вазият бўлиб, унда бу мамлакатлардаги вазият Шенген зонасидаги вазиятдан ёмон бўлиши керак эмас ва бу мамлакатлар ҳам ЕИ фуқоролари учун ўз чегараларини очишлари керак.

Шенген зонаси мамлакатлари консулликлари томонидан визаларни бериш қайта тикланиши юзасидан меъёрлар ҳам ишлаб чиқилди, аммо ҳозирча аниқ сана йўқ.

Еврокомиссия тавсияларини расман ЕИга аъзо мамлакатлар тасдиқлаши керак.

Сўнги ҳафталарда Евроиттифоқ мамлакатларида коронавирус инфекциясига чалиниш ва ўлим ҳолатлари камайиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG