Ссылки доступа

Қирғизистон парламенти биринчи ўқишда полиэтилен пакетларини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди


Жоғорку Кенеш 11 июн кунги мажлисида биринчи ўқишда «Қирғизистон Республикаси ҳудудларида полимер пленка пакетлари ишлатилишини чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ва Қоида бузилишлари Кодексига киритилган ўзгартишларни қабул қилди.

Депутат Марлен Маматалиев Қирғизистон ҳудудига полимер пленка пакетлари олиб кирилишини тақиқлаш, 2021 йилдан ҚРда полимер пленка пакетларини ишлаб чиқарилиши тўҳтатилишини таклиф қилди, фақат экспорт учун ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, шунингдек биополимер материаллардан тайёрланган пакетлар истисно қилинади.

«Кўплаб мамлакатларда бу каби нормалар киритилди, чунки бу пакетлар экология учун зарарлидир, улар юз йиллар давомида чиримайди. Замонавий технологиялар бошқа материаллардан, масалан крахмаллданпакет ясаш имконини беради, шу сабабли биз ишлаб чиқарувчиларга жиҳоз сотиб олиш вабошқа материаллардан пакет ишлаб чиқаришлари учун вақт берамиз», -деди депутат.

Қоидабузилишлари Кодексига киритилган ўзгартишларга кўра қуйидаги жарималар белгиланган: пакет ишлаб чиқаришни тақиқлашни бузганлар учун – жисмоний шахсларга 10 минг сом ($134) ва юридик шахслар учун 28 минг сом ($376); пакетларни сотиш борасидаги тақиқларни бузганлар учун – жисмоний шахслар учун 3 минг сом ($40) ва юридик шахслар учун 13 минг сом ($175).

Пластик чиқиндилар глобаль экология учун катта муаммога айланди. Айрим мамлакатлар полиэтилен пакет ва пластик идишлардан фойдаланишдан воз кечди.

Экологларнинг маълумотига кўра, ​ 2012 йилда Жаҳон океанидаги пластик чиқиндилар таҳминан 165 миллион тоннани ташкил қилади. Пластмассадан тайёрланган бошқа чиқиндиларнинг умумий миқдори беш триллион тоннадан ошиб кетган.

XS
SM
MD
LG