Ссылки доступа

Қозоғистон расмийлари митингларни ёритмоқчи бўлган журналистлар учун «оператив пресс-марказлар» ташкил қилмоқчи


Қозоғистон расмийлари митингларни ёритмоқчи бўлган журналистлар учун «оператив пресс-марказлар» ташкил этилишини эълон қилди, кўзланган мақсад «журналистларнинг профессионал фаолиятини таъминлашдан иборат».

Бу ҳақда 11 июн куни Ахборот ва жамоат тараққиёти вазири Аида Балаева билан бўлиб ўтган онлайн-учрашувда таъкидланди.

Балаеванинг айтишича, «оператив пресс-марказлар» тинч намойиш иштирокчилари сони аввал айтилганидан ошиб кетган тақдирда, шунингдек, ОАВ “сўровига кўра” хокимликлар томонидан ташкил этилади. Шунингдек, бу жойларга “журналистлар хавфсизлигини таъминлаш” мақсадида хавфсизлик идоралари ходимлари ҳам бириктириб қўйилади. Бундан ташқари тинч йиғилишлар бошланишидан аввал хокимликлар бу жойда “ўз вакилларининг” иштирокини таъминлаши керак бўлади, улар ОАВ, жумладан спикер билан ва ахборот тўплашда “ўзаро ҳамкорлик” қилади.

«Журналистларнинг фаолияти пресс марказда бўлиш билан чекланмайди», — дея баёнот берди вазир.

Учрашув иштирокчилари, «тинч йиғилишлардаги журналистлар фаолияти қоидалари» билан бир қаторда, журналистнинг “кўкрак нишони”ни ҳам муҳокама қилди. Кўрсатиб ўтилган қоидалар тинч йиғилишлар тўғрисидаги янги қонунда кўзда тутилган. Янги қонун хукуматга акцияларга розилик бермасликни, шунингдек қонунга тегишли ўзгаритишлар киритиб, хукуматдан рухсат олмай ўтказилган акциялар ва унда иштирок этганларни жазолаш имконини беради.

Сўнги йилларда ўтказилаётган норозилик акциялари (хукуматдан рухсат олинмаган) иштирокчиларнинг, жумладан ўша ерда бўлган хуқуқ ҳимоячилари ва журналистларнингқўлга олиниши билан якунланади. Қонун қабул қилингунга қадар митингларни ёритишда журналистларнинг “кўкрак нишонини” тақиш тавсиявий характерда эди. Шунга қарамай акция жойида журналистлар эканини англатувчи нимча ёки белгиси бўлганлар ҳам кўп ҳолларда “ҳужжат текшируви” баҳонасида тўҳтатиларди.

XS
SM
MD
LG