Ссылки доступа

Хориждаги 20 дан зиёд авиаширкат Ўзбекистон билан ҳаво алоқасини тиклашга тайёр


Хорижда фаолият юритувчи авиаширкатларнинг 20 дан зиёди Ўзбекистон билан халқаро парвозларни тиклашга ҳозирлигини билдирди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон билан ҳаво алоқасини тиклаш истагини билдирганлар орасида Turkush Airlines, Fly Dubai, Korean Air, Asiana, Air Astana, Aeroflot, Сибирь ва шу каби қатор авиаширкат вакиллари бор.

Онлайн-конференция шаклида ўтказилган музокараларда пандемия ва ундан кейинги ҳолатларда хорижий авиаширкатларнинг ўзаро парвозларни қайта тиклаш ва самарали йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинган.

XS
SM
MD
LG