Ссылки доступа

Мэрия: Бишкекда коронавирусга чалиниш хавфи юқори


Бишкекда коронавирусга чалиниш хавфи юқорилигича қолмоқда, деди Қирғизистон пойтахти мэри ўринбосари Татьяна Кузнецова.

Бишкек мэри ўринбосарининг таъкидлашича, мамлакат бўйлаб касалларнинг 29%, яъни 610 киши Бишкекда қайд қилинди. Шундан атиги 85 нафари четдан келган, қолганлари контактда бўлган шахслар. Пойтахтдаги касалларнинг 60% соғайиб кетди ва шифохонадан чиқарилди, 5 вафот этди.

«Барча ҳолатларнинг 63 таси ўзлари мурожаат қилгани боис рўйхатга олинди, 34 нафарида касаллик сабаби аниқланмади. Эпидемиологик суриштирув олиб борилмоқда. COVID-19га чалинган айрим фуқаролар ўзларининг юқтириш сабабларини жамоат жойларига - бозор, савдо марказлари, жамоат транспорти, жумладан микроавторбусларда бўлишлари билан изоҳламоқда. Биз ишларини кучайтирдик, ҳамда ҳовлима ҳовли юриб қоидаларга риоя қилиш ва ташрифлар ҳамда алоқа жойларини эътиборга олишмуҳимлигини тушунтираяпмиз», - деди Кузнецова.

Мэр ўринбсарининг таъкидлашича, пойтахтда ҳамон карантин амал қилмоқда ва оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланган.

Қирғизитонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 2166 нафарга етди. Улардан 1668 нафари соғайиб шифохонадан чиқди, 26 нафари вафот этди.

XS
SM
MD
LG