Ссылки доступа

Қозоғистон 50 дан ортиқ мигрантни депортация қилмоқда


Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги “Жибек Жоли” чегара назорат пунктида қолиб кетган 50 дан ортиқ тожик мигрантларининг айтишларича, Қозоғистон ҳукумати уларни депортация қилиш борасида қарор қабул қилди. Тожикистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси бу борада хабардор эмаслиги борасида баёнот берди.

Қозоғистон жанубидаги "Жибек Жоли" чегара назорат пунктида Тожикистоннинг 178 нафар фуқароси бор. Улардан 50 нафари Қозоғистон судининг қарорига кўра мамлакатдан депортация қилнди. Айрим тожик мигрантлари Радио Озодига судларнинг уч кун мобайнида Қозоғистон ҳудудларини тарк этиш борасидаги қарорининг нусхасини юборди. Суд қарорлари 2 ва 3 июн кунлари чиқарилган. Мигрантларнинг айтишларича, суд қарори инкор қилингудек бўлса, улар қамоққа ҳукм қилиниши мумкин. Бундан аввалроқ Қозоғистон расмийлари коронавирус пандемияси боис 10 июлга қадар мамлакатда бўлиш муддати ўтиб кетган ва бундан кейин қолиш учун қонуний асос бўлмаган хорижий фуқароларни мамлакатдан чиқариб юбормасликка ваъда берган эди.

Тожикистон элчихонасининг хабар қилишича, чегара назорат пунктида қолиб кетган фуқаролардан ҳеч ким ёрдам сўраб элчихонага мурожаат қилмаган.

Остонадаги Тожикистон дипмиссиясининг ишонтиришича, уларнинг маълумотига кўра, Қозоғистон расмийлари пандемия даврида ўз вақтида Қозоғистон ҳудудини тарк эта олмаган бирорта Тожикистон фуқаросини ушламади. «Сиз тилга олган фуқароларнинг ҳаммаси, ҳамон Қозоғистон ҳудудларида ва улар қозоқ-ўзбек чегараси очилгунга қадар ёки авиақатновлар тиклангунга қадар мамлакатда қолиши мумкин», дейилади ҚРдаги Тожикистон элчихонасининг Радио Озодининг саволига йўллаган жавоб номасида.

Ой бошларида Тожикистон расмийлари Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида бир неча ҳафтадан очиқ осмон остида яшаб келаётган 237 нафар фуқарони ватанга олиб кетди.

XS
SM
MD
LG