Ссылки доступа

АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни қайта тиклади


АҚШ Мудофаа вазирлиги жорий йилда Украинага “мамлакат хавфсизлиги ташаббусини қўллаш” доирасида 250 миллион долларлик ҳарбий ёрдам берилганини тасдиқлади.

Пентагон ўз баёнотида “Украина Россия билан стратегик рақобатнинг олд қисмида турган муҳим ҳамкор”, деб билдирган.

Баёнотда АҚШ Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашда собит экани таъкидланган.

Ўз навбатида Киев АҚШ билан ҳарбий ҳамкорлик мудофаа ва хавфсизлик даражасини НАТО стандартлари даражасига олиб чиқишга омил яратишини билдирмоқда.

Ўтган йили президент Трамп президент сайловларида асосий рақиби бўлиши тахмин этилган демократ Жо Байден ўғлининг Украинадаги нефть ширкатидаги фаолиятини тергов қилиш талаби билан Киевга Конгресс ажратган ҳарбий ëрдамни музлатиб қўйган эди.

XS
SM
MD
LG