Ссылки доступа

Туркманистон ва Қирғизистон чегараларида эркин савдо зоналари ташкил этилади


Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Туркманистон билан чегарадош ҳудудида “Қўнғирот” ва Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудида. “Дўстлик” эркин савдо зоналари ташкил этилади.

Бу борадаги президент фармони лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинди.

Лойиҳада таъкидланишича, эркин савдо зоналари товарлар савдоси учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, халқаро ва минтақавий улгуржи ҳамда чакана замонавий савдо форматларини ривожлантириш, чегара ҳудудларида логистика хизматларининг тўлиқ спектрини ривожлантириш мақсадида ташкил этилади.

Бундан ташқари эркин савдо зоналари ташкил этилиши ортидан чегара ҳудудларида аҳоли фаровонлигини ошириш ва иш ўринларини яратиш ҳам назарда тутилмоқда.

Туркманистон ва Қирғизистон фуқаролари эркин савдо зоналари ҳудудида беш кун визасиз бўлиши мумкин.

Мазкур лойиҳа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида 26 июнгача муҳокама қилинади.

XS
SM
MD
LG