Ссылки доступа

Туркманистон 2019 йилда Россияга $300 миллионлик газ сотди


Россия 2019 йилда 300 миллион долларлик туркман газини импорт қилди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги Россиянинг Ашхабоддаги элчиси Александр Блохинга таянган ҳолда хабар берди.

Бу хабар ўтган йили Россия ва Туркманистон ўртасида имзоланган битимда кўрсатилган газ нархини ошкор қилди.

2019 йил июлида Туркманистон Россия билан газ етказиб беришга бағишланган 5 йиллик битимни имзолади. Битим доирасида Россия ҳар йили 5,5 миллиард кубометр туркман газини сотиб олади. Аммо бу битим бўйича туркман газининг баҳоси ҳеч қаерда эълон қилинмаган эди.

Туркманистон давлат ОАВда Россия билан имзоланган битим борасида хабар берилмаган.

2019 йил апрелдан июнга қадар Россия туркман томони билан имзолаган қисқа муддатли битимга кўра 1,1 миллиард кубометр газ харид қилди.

Шу билан, Россия дипломати ўтган йили умумий ҳисобда қанча туркман гази импорт қилинганини айтмади.

Туркманистон энергетика сиёсатини кузатиб бораётган Марказий Осиё бўйича эксперт Брюс Панниернинг айтишича, агар ўтган йили Битимга кўра туркман гази тўла хажмда экспорт қилинган бўлса,бу Москва жуда ҳам арзон нархда Ашхабод билан келишиб олишга муваффақ бўлганидан далолат беради.

Панниернинг таъкидлашича, Туркманистон оғир иқтисодий инқирозни бошдан кечираётган бир пайтда россиялик юқори лавозимли амалдорнинг бу каби баёноти Москванинг Ашхабодни ўз таъсир доирасига қайтаришга уринаётганидан далолат беради.

Энергоресурсларга бой Туркманистон газининг асосий харидори ҳамон Хитой бўлиб қолмоқда. Аммо коронавирус пандемияси боис март ойи бошларида форс мажор эълон қилди ва туркмангази харидини камайтирди.

XS
SM
MD
LG