Ссылки доступа

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Биртановда коронавирус аниқланди


Kazakhstan - Healt minister Elzhan Birtanov

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов ўзида коронавирус ижобий натижа бергани боис юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилгани борасида хабар берди.

«Дўстлар, минг афсус билан ноқулай янгиликни айтишга мажбур бўлаяпман, менинг коронавирусга топширган сўнги тестим ижобий натижани кўрсатди. Афсуски, бу симптомсиз шакл бўлгани боис мен инфекцион госпиталга ётдим», — дея ёзди Биртанов 14 июнь куни ўзининг Facebook’даги саҳифасида.

Вазир, «барча санитар меъёрларга қатъий амал қилганини», аммо «хатар ҳамиша бўлишини» таъкидлади. Биртанов ўз постида фуқороларга мурожаат қилиб «шахсий карантин»га амал қилишга, жумладан жамоат жойларида ниқоб тақишга ва ижтимоий масофани сақлашга чақирди.

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, мамлакатда касаллик билан боғлиқ 14 496 ҳолат аниқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 3 июндан касалликнинг ташқи кўриниши бўлмаган беморларни алоҳида қайд қилиб бормоқда. 3 июндан бошлаб касаллик статистикасига киритилмаётган вирусни «симптомсизташувчилар»нинг сони 4 402 нафарни ташкил қилади.

Расмий маълумотга кўра, Қозоғистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 73тани ташкил қилади. COVID-19га ижобий ташхис қўйилганвафот этган ўнлаб беморлар статистикага киритилмаган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тушунтиришича, уларга коронавирус ташхиси “ҳамроҳ” бўлган, улар бошқа касалликдан вафот этган. Вазирликнинг маълум қилишича, ўн мингдан ортиқ бемор соғайиб кетди.

XS
SM
MD
LG