Ссылки доступа

Хитойда COVID-19нинг янги ҳолати касаллик яна авж олиши эҳтимолини кўрсатмоқда


Хитой расмийлари сўнги икки ойда коронавирус билан боғлиқ бир кунлик ўсиш борасида маълум қилди ва пойтахтдаги йирик озиқ-овқат бозори фаолияти тўхтатилди.

Соғлиқни сақлаш Миллий комиссияси сўнги кунда коронавирус билан боғлиқ 57та янги ҳолатни қайд қилди. 36 та ҳолат пойтахт Пекинда қайд қилинди ва мамлакат ичкарисидаги юқтиришга киритилди. Инфекциянинг тарқалиши пойтахтдаги «Синьфади» улгуржи озиқ-овқат бозорининг фаолияти тикланиши билан боғлиқ экани айтилмоқда. 13 июндан мазкур бозорга кириш тақиқланди ва унинг атрофидаги 11 та турар-жой мавзесида ўзини ўзи ажратиш режими жорий қилинди.

Бу Хитой пойтахтида сўнги етти ҳафтада илк ҳолат бўлиб, карантин режими сусайтирилишининг бекор қилиниши бунга сабаб бўлиши мумкин. Хитой хукумати касалликлар статистикасига вируснинг симптомсиз ҳолатларини киритмайди.

Пекиндаги янги ҳолат вируснинг бутунлай йўқ қилиб бўлмасликни кўрсатмоқда. Вирус илк бор ўтган йилнинг сўнгида Хитойда пайдо бўлган, мамлакатда кўрилган жиддий карантин чоралари туфайли касалликни маълум даражада назорат қилишга муваффақ бўлинди.

XS
SM
MD
LG