Ссылки доступа

Қирғизистонликлар оилавий зўравонликка қарши онлайн-митинг ўтказди


«Инстаграмм»нинг @tajadymm саҳифасида 14 июн куни кечқурун оилавий зўравонликка қарши онлайн-митинг бўлиб ўтди.

Акция ташкилотчиларидан бири Чолпон Абдрахманованинг айтишича, телебошловчи Назира Айтбекова, фаол Зера ва бошқа спикерлар чиқиш қилди. «Оилавий зўраворнлик билан боғлиқ сўнгги ҳодиса сабр косамизни тўлдириб юборди. Шу сабабли биз мазкур муаммони муҳокама қилиш ва бу кўринишни танқид қилиш мақсадида онлайн-митинг ўтказишга қарор қилдик», - дея таъкидлади Абдрахманова.

Ўтган ҳафтада ижтимоий тармоқларда бир эркакнинг қўллари боғлиқ ва бўйнига иккита балон осилган хотин устидан сув сепаётгани акс этган видеоёзув пайдо бўлди. Эркак аёлнинг устига нафақат сув сепди, балки унинг юзига бир неча бор урди. Маълум бўлишича видео Сузақ туманида олинган, эркак ва аёл эса эр-хотин бўлиб чиқди. 47-ёшли жабрдийда аёл арз билан милицияга мурожаат қилди. Унинг эри 15 кунга ушланди. Жалолобод вилоят ИИБ судга қадар тергов ишларини олиб бормоқда.

Бу ҳодиса жамиятда баҳсларга сабаб бўлди, аёлни танқили кишилар ҳам ҳимоя қилиб чиқди.

XS
SM
MD
LG