Ссылки доступа

Соғлиқни сақлаш вазирида ижобий тестдан сўнг Қозоғистон бош вазири ўзини иҳоталади


Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановда коронавиркус тести ижобий чиққанидан сўнг ўзини иҳоталади.

Қозоғистон бош вазири матбуот котиби Зарина Нурланованинг Facebook’да 14 июнь куни маълум қилишича, Маминнинг ташхис натижалари манфий чиққан ва у фаолиятини давом эттирган.

Мамин 12 июн куни Жамбил вилоятига амалий ташрифни амална оширди, ташриф чоғида вакцина ишлаб чиқарувчи фармацевтика завод қурилишига старт берди. Унга вазирЕлжан Биртанов ҳамроҳлик қилди.

14 июн куни Биртанов ўзининг тести ижобий бўлганини ва юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилганини маълум қилди.

Нурланованинг айтишича, учрашувлар чоғида Мамин ҳам, Биртанов ҳам ниқоб таққан. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган суратларда бош вазир ва соғлиқни сақлаш вазири фармацевтика заводи қурилишида ниқоб таққани акс этган.

Сўнги маълумотларга кўра, мамлакатда 19 701 кишининг коронавирусга чалингани қайд қилинди, 77 киши вафот этди.

COVID-19га ижобий ташхис қўйилган вафот этган ўнлаб беморлар статистикага киритилмаган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тушунтиришича, уларга коронавирус ташхиси “ҳамроҳ” бўлган, улар бошқа касалликдан вафот этган. Вазирликнинг маълум қилишича, ўн мингдан ортиқ бемор соғайиб кетди.

XS
SM
MD
LG