Ссылки доступа

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус тарқалиши туфайли кескин чекловлар такрорланишини истисно қилмаяпти


Kyrgyzstan - Coronavirus - Roadblock - Police Bishkek - state of emergency in Bishkek - 21.04.2020

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнги кунда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 87та ҳолатни қайд қилди. Вазир ўринбосари Нурболот Усенбаев таъкидлашича, коронавирус тарқалиши туфайли кескин чекловлар такрорланиши истисно қилинмаяпти.

Унинг қайд қилишича, беморларнинг кўпайиши эпидемиологик вазият кескинлашаётганини кўрсатмоқда.

«Гуруҳлар бўлиб касалликка чалиниш қайд қилинди. Кўчада, ишда ва жамоат транспортида одамларнинг жипслашуви кузатилмоқда, бу ўз навбатидаинфекция аҳоли ўртасида тарқалишига сабаб бўлади. Оддий қоидаларга риоя этиш талаб қилинади: ниқоб тақинг, антисептиклардан фойдаланинг, масофани сақланг. Вазият кескинлашгудек бўлса кескин чеклов чоралари қўлланилиши мумкин», -деди Усенбаев.

Қирғизистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 2372га етди. Улардан 1813 нафари даволанишдан сўнг шифохонадан чиқди, 27 бемор вафот этди.

Коронавирус тарқалиши боис 25 мартдан Қирғизистонинг айрим шаҳар ва туманларида, жумладан Бишкекда фавқулотда ҳолат режими жорий қилинди. Кўплаб ташкилот ва корхоналарнинг, жумладан жамоаттранспорти фаолияти тўхтатилди.

Фавқулотда ҳолат режими 11 майдан бекор қилинди. 22 мартда қабул қилинган фавқулотда вазият мамлакат бўйлаб амал қилмоқда. Хукумат 1 майдан айрим фаолият турларига босқичма-босқич ўз ишини қайта тиклашга рухсат берди.

XS
SM
MD
LG