Ссылки доступа

Тожикистон тадбиркорликни ривожлантирш учун ЖБдан $11 млн олди


Тожикистонда ўз бизнесини юритмоқчи бўлганлар учун янги дастур жорий қилинди. Дастур доирасида, банк кредити миқдорига тенг молиявий кўмак олиш мукмкин.

Дастур бизнес режаси бўлган 30 ёшгача бўлган ёшлар, шунингдек хотин-қизлар ва имконияти чекланган инсонларучун мўлжалланган. Масалан, кимдир кичик бизнес ташкил қилмоқчи бўлса 50 минг сомони ($4,8 минг) миқдорида кредит олиши мумкин, бу дастур бўйича ҳам шунча миқдорда грант олади.

Жаҳон банкининг қиймати 11 млн долларга тенг дастури “Қишлоқ жойларни ривожлантириш учун молиялаш ва яшил молиялаштириш” лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш Маркази томонидан амалга оширилмоқда. Бу марказ Тожикистон молия вазирлиги қошида фаолият юритади.

Бу дастурни республикага бўйсинувчи 13та туманда ҳаётга татбиқ этиш учун ҳамкор сифатида «Пешсаф» нохукумат ташкилоти танланди.

“Пешсаф” муваффиқлаштирувчиси Ахмед Охуновнинг Радио Озодига интервью беришича, даструр бўйича бизнес юритмоқчи бўлганларга 200 минг сомони (20 минг доллар)гача берилади.

«Менинг фикримча, бу катта ёрдам. Кредитнинг қайтарилиш муддати – 2 йилдан 4 йилгача. Фоиз ставкаси йиллик 24 фоиздан 26 фоизгача бўлиб -сомонида олинади», -дейди Охунов. Унинг хабар беришича, дастур доирасида аҳоли қонунда тақиқланмаган ҳар қандай бизнес-режани тақдим қилиши мумкин.

Охуновнинг таъкидлашича, кўпинча одамлар бу дастурнинг ҳаётга татбиқ этилишига ишонишмайди, жамоатчиликка дастур талаби ва қоидалари ҳақида маълумот берилса, улар “бу алдов” дейишади.

Амалдорларнинг сўзларига қараганда, лойиҳага ажратилган маблағлар мамлакатдаги 1 минга яқин тадбикорни қўллаб қувватлашга йўналтирилади. Республикага бўйсинувчи туманларда мазкур лойиҳа хизматидан 200 га яқин киши фойдаланиши мумкин.

XS
SM
MD
LG