Ссылки доступа

Расмийлар Г. Каримованинг Ўзбекистонга қайтарилган маблағлари ижтимоий лойиҳаларга сарфланишини айтмоқда


Гулнора Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган мулкларни қайтариш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг 14 май куни Франциядан Ўзбекистонга қайтарилган 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ давлат бюджетига ўтказиб берилган ва умумий тартибда ишлатилади.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева 15 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда билдирган.

Мулозимага кўра, Франциядан қайтарилган маблағлар сарф қилиниши режалаштирилган ижтимоий лойиҳалар ва уларнинг амалга оширилиш жараёни ҳақида шаффоф маълумотлар кенг жамоатчиликка мунтазам ва даврий тақдим қилиб борилиши режалаштирилган.

“Бу ҳақда Молия вазирлигининг мутасадди вакилининг чиқишида батафсил тўхталиб ўтилади”, дейилади Адлия вазирлиги хабарномасида.

С. Ўринбоева Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г. Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 1,3 млрд. АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича Швейцария, АҚШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилаётганини қайд этган.

XS
SM
MD
LG