Ссылки доступа

Шимолий Кипрда туркманлар Бердимуҳамедов истеъфосини талаб қилиб норозилик акциясини уюштирди (видео)


Шимолий Кипрда Туркманистондаги тоталитаризмга қарши ҳисоб бўйича учинчи норозилик акцияси бўлиб ўтди, унда республика президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг истеъфоси, меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари ва сўз эркинлигига итоат қилиш талаб қилинди.

Норозилик намойишининг иштирокчилари 14 июн куни «Биз Туркманистонда фуқаролар урушини истамаймиз», «Президент истеъфога кетсин» ва бошқа шиорлар ёзилган плакатларни кўтариб олишган эди, айрим плакатларда интернетдаги цензура бекор қилиниши талаб қилинган эди.

«Хроника Туркменистана» нашрининг хабар қилишича митингда 50 дан ортиқ киши, улар орасида маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам бор эди. Тўпланганлар телефон ва интернет-алоқадаги чекловлар олиб ташланишини, хориждаги мигрантларга чет элга чиқиш паспорти муддатини Туркманистон элчихонаси орқали узайтириш имконияти яратилишини, Кипрда яшаб меҳнат қилувчиларга бирор бир тўсиқларсиз Туркманистонга бориб қайтиш имкониятлари яратилишини талаб қилдилар.

«Туркманистонда очарчилик ва аҳолининг қашшоқлашуви кучаймоқда. Туркманистон расмийлари ҳақиқий фожиани инкор қилмоқда ва бор кучи билан норозиликларни бостиришга уринмоқда. Мамлакат гуманитар инқироз ёқасида турибди», – деди тўпланганлардан бири ва талаблар БМТга берилишини айтди.

Бундан ташқари, коррупцияга барҳам бериш, аперл ойи сўнгида бўрондан азият чеккан Лебап ва Мари вилоятлари аҳолисига ёрдам бериш талаблари ҳам илгари сурилди. Худди шундай талаблар туркманистонлик фуқароларнинг Шимолий Кипрда 11 ва 20 май кунлари бўлиб ўтган норозилик намойишида ҳам кўтарилган эди.

Бу каби акциялар Туркия ва АҚШда ҳам бўлиб ўтди.

.

XS
SM
MD
LG