Ссылки доступа

Қирғизистон бош вазири Мухаммедкалий Абилгазиев истеъфога ариза берди


Қирғизистон бош вазири Мухаммедкалий Абилгазиев истеъфога ариза берди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати маълум қилди.

Бош вазир ўз мурожаатида, радиочастоталар сотилиши иши бўйича таътилга чиққан вақтида юзага келган мавҳумлик туфайли ҳукумат иши тўлақонли ишлашига ҳалақит бермаслик учун ўзидан ваколатларни соқит қилишга қарор қилганини таъкидлади.

У радиочастоталарни сотиш ишига мутлақо алоқаси йўқлигини, шаънига билдирилаётган айбловлар асосга эга эмаслигини ва тергов идоралари ўзига бирор бир савол билан мурожаат қилмаганини қайд қилиб ўтди.

27 май куни бош вазир Мухаммедкалий Абилгазиев радиочастоталар сотилиши атрофидаги можаро фонида “терговга босим ўтказиш айбидан йироқ туриш, ҳамда холис тергов ўтиши” мақсадида қисқа муддатли таътилга чиқди. Ҳукумат ишини бош вазир биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов мувоффиқлаштириб турди.

Мухаммедкалий Абилгазиев 2018 йил 20 апрелида бош вазир этиб тайинланди, унинг раҳбарлигида Қирғизистон ҳукуматининг ҳисоб бўйича ўттизинчи ҳукумати иш бошлади. Яқинда ҳукуматнинг 2019 йилги ҳисоботи муҳокама қилинаётганида айрим депутатлар у бу мансабда узоқ муддат ишлаган бош вазирлардан бири эканлигини таъкидлаган эди.

XS
SM
MD
LG