Ссылки доступа

Тожикистонда бозор, меҳмонхона ва гўзаллик салонлари очилди


Тожикистон расмийлари “мамлакатда эпидемиологик вазият аста-секин барқарорлашаётгани боис” 15 июндан буюм бозорлари ва кийим дўконлари, ресторанлар, меҳмонхоналар ва гўзаллик салонларини очишга қарор қилдилар.

Тожикистондаги барча ноозиқ овқат бозорлари, ресторанлар, меҳмонхона ва гўзаллик салонлари 30 апрелдан беркитилган эди.

Душанбе мэрияси 15 июн куни берган баёнотида, 10200 яқин тадбиркорлар ва хизмат соҳаси ходимлари ўз фаолиятини қайта тиклангани борасида хабар берди.

Душанба куни Тожикистондаги энг йирик «Корвон» буюм бозорининг дарвозалари очилди. Тана ҳарорати ўлчанган ва ниқоби бўлган ходимлар ва харидорларгина бозорга киритилмоқда. Бозор ходимлари ижтимоий масофа сақланишини ҳам кузатиб турибди.

Душанбеда душанба кундан бошлаб 123 та сартарошхона ва 173 та гўзаллик салони ўз фаолиятини тиклади. Аммо Тожикистоннинг ҳаво ҳудудлари ва чегаралар ёпиқлигича қолмоқда, фуқароларнинг мамлакат ташқарисига чиқишлари тақиқланган.

Бундан аввал Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Бахтигул Карриева баёнот берар экан, Тожикистон ва қўшни давлатларда пандемия чўқққига чиқмаганини маълум қилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Тожикистонда 5097 кишининг коронавирусга чалингани, 50 беморнинг вафот этгани қайд қилинган.

XS
SM
MD
LG