Ссылки доступа

АҚШ Олий суди гейларни иш жойида камситмаслик тўғрисида қарор қабул қилди


АҚШ Олий суди 15 июнда гей ва трансгендерларни ишдан бўшатадиган иш берувчилар 1964 йилда қабул қилинган “Фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасини бузаётгани, бунинг ортидан гей ва трансгендерлар дискриминация қилинаётгани тўғрисида қарор қабул қилди.

Қарорни 6 судья қўллади, уч судья қарши овоз берди. “Фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунга асосан, жинси, ирқи, танасининг ранги, миллати ва диний эътиқодига қараб дискриминация қилиш тақиқланади.

Бироқ айрим судлар қонуннинг бу моддаси гомосексуаллар ва трансгендерларга таалуқли эмас, деб ҳисоблар эди.

Лесби, гей,бисексуал ва трансгендерларни (ЛГБТ) ҳимоя қилиш қўмиталари Apple, General Motors ва Walt Disney каби йирик ширкатларнинг қўллаб-қувватлови билан Олий суддан мазкур модда гей ва трансгендерларга ҳам тегишли эканини аниқ қилиб белгилаб қўйишни талаб қилган.

Иш берувчилар ҳуқуқини ҳимоя қилаётган адвокатлар эса 1964 йилда “Фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун муаллифлари у ЛГБТга оид ишларда қўлланилишини назарда тутмаганлар, деб ҳисоблайди. Президент Трамп администрацияси ҳам шундай нуқтаи назарда.

АҚШ Олий суди 2015 йилда мамлакатнинг барча ҳудудларида бир жинсли никоҳларни қонуний деб топган эди.

XS
SM
MD
LG