Ссылки доступа

Давлат ресурслари учун 3 миллион тоннадан зиёд бошоқли дон харид қилинади


2020 йил ҳосилидан давлат ресурсларига 3 миллион 19 минг тонна бошоқли дон, шу жумладан, 293,5 минг тонна уруғлик дон харид қилинади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарорида айтилади.

Қарор билан ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсларига олинадиган бошоқли донни харид қилиш нархлари белгиланган.

Хусусан, 1 синф қаттиқ буғдойнинг харид нархи (қўшилган қиймат солиғи билан) 1 тонна учун 2 млн 543 минг 180 сўмни, 2 синф қаттиқ буғдойнинг харид нархи 2 млн 242 минг 990 сўмни, 3 синф қаттиқ буғдойнинг харид нархи 2 млн 40 минг 570 сўмни, 4 синф қаттиқ буғдойнинг харид нархи эса 1 млн 550 минг сўмни ташкил этади.

Юмшок буғдой, жавдар, сули ва арпа нархларига оид бошқа тафсилотлар билан мазкур қарорнинг 1-иловасида танишиш мумкин.

Қарор жорий йил 15 июнидан кучга кирган.

XS
SM
MD
LG