Расмий маълумотларга кўра, Туркистон вилоятида икки эркак (1945 ва1974 йилларда туғилган), Ғарбий Қозоғистон вилоятида бир аёл ва бир эркак (1932 ва 1941 йилда туғилган), Қарағанда вилоятида икки эркак (1949 ва1939 йилда туғилган), Олмаота вилоятида бир эркак (1965 йилда туғилган) вафот этди.
Хабарларга кўра, COVID-19 билан боғлиқ ўлим сабабини ўлим ҳолатларини ўрганиш комиссияси қабул қилди.
Шу билан бирга май ойидан бери коронавирус ижобий ташхиси билан вафот этган марҳумлар кўмиладиган махсус қабристонлардаги қабрлар ва расмий статистика, жумладан Олмаота, Нур-Султон ва Чимкентдаги статистика ўртасида кескин фарқ бор.
Масалан Олмаота яқинидаги махсус қабристонда икки ярим ҳафта давомида қабрлар сони 38 тадан 64 тагача кўпайди, бу вақтда Олмаота вилоятида13 та ўлим ҳолати қайд қилинган.
Энг кўп ўлим – яъни 15 та ҳолат пойтахтда, Олмаота ва Павлодар вилоятида 13 та, Чимкентда 11 та ўлим ҳолати қайд қилинди. Мамлакатда COVID-19дан жами 88 нафар бемор вафот этгани расман қайд қилинган. Июнь ойидан бери “аломатларсиз” дея номланган касаллар рўйхатга олина бошланди, улар билан қўшиб ҳисоблаганда беморлар сони 20минг кишидан ошиб кетди.