Ссылки доступа

Қирғизистонда аломатсиз COVID-19га чалинган беморлар уйда иҳоталанади


Соғлиқни сақлаш тизимидаги юкларни пасайтириш учун тиббиёт ходимлари фаолияти алгоритмларидаги ўзгаришлар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Республика штаби мажлисида Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов маълум қилди, дея хабар беради хукумат матбуот хизмати.

Янги алгоритмларга кўра, аломатларсизCOVID-19 беморлари уй шароитида иҳоталанган ҳолда кузатувда бўлади. «Агар, касаллик аниқлангудек бўлса ва касаллик аломатсиз бўлса у ҳолда бемор уйда иҳоталанган ҳолда қолиши мумкин. Инсонда касаллик клиник кўринишга эга бўлиши билан у даволаниш учун шифохонага ётқизилади. Шу билан бирга, атрофдаги шахсларга касаллик юқмаслиги хавфини бартараф этиш учун кўчма бригадалар беморни уй шароитида текширувдан ўтказади», - дея таъкидланади хукумат баёнотида.

Қайд қилинишича, бу каби чоралар тиббиёт муассасаларидаги, биринчи навбатда тиббиёт ходимларинингбосимини пасайишига имконият беради.

Сўнгги ҳафталарда Қирғизистона коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони ошиб бормоқда. Сўнги кунларда касалликка чалиниш ҳолати рекорд – 100 нафарга етди. Эпидемия бошлангандан бери республикада 2472 ҳолат қайд қилинди. 28 бемор вафот этди, беморларнинг1847 нафари соғайиб кетди.

XS
SM
MD
LG